АҚШда жойлашган Мичиган кўли соҳилида дам олувчилар кутилмаганда бошланган кучли тўлқинда қолиб кетган сузувчини қутқариш учун жонли занжир ҳосил қилишди, дея хабар қилмоқда Gazeta.ru нашри.
Одамлар бир-бирларининг қўлидан ушлаган ҳолда қирғоқ бўйлаб тўсиқ шаклида ҳаракатланишган. Уларга ҳудудга етиб келган қутқарувчилар ҳам қўшилди. Улар кучли оқимга тушиб қолган одамни шу йўл билан қутқариб олишга муваффақ бўлишди.






