Япониянинг Камакура шаҳри соҳилларидан ўлик кит топилди, деб хабар қилди Interesno.cc нашри.
Кўк китнинг узунлиги 30 метр бўлиб, унинг ўлими сабаблари ҳозирча номаълум. Жониворнинг жасади қандай қилиб қирғоққа чиқиб қолгани ўрганилмоқда. Бу каби ҳолат авваллари кузутилмагани таъкидланмоқда. Ушбу ҳолатга иқлим ўзгариши сабаб бўлган, деган тахминлар бор.






