Миср пойтахти Қохира шаҳрида бир неча автомобиллар тўқнашуви натижасида кучли портлаш рўй берди, дея маълум қилмоқда Ren.tv нашри.
Воқеа оқибатида 9 киши турли даражада жароҳатланиб, касалхонага олиб кетилди. Уларнинг 5 нафари оғир аҳволда. Қурбонлар йўқ. Йирик тўқнашув кимнинг айби билан ва қандай содир бўлгани ўрганилмоқда.






