Норвегияда антиқа мусобақа ўтказилди, дея маълум қилди Live Leak нашри.
Лиллихамер шаҳрида ўтказилган дарахт кесиш бўйича жаҳон чемпионатида дунёнинг 28 та мамлакатидан 130 нафар иштирокчи ўзаро баҳс олиб борган. Унда ўрмончилар ўз маҳоратларини намойиш этиб, дарахтни қисқа фурсатда қулатишлари лозим. Мусобақада германиялик Марко Траберт ғалаба қозонди.






