Президентнинг 2018 йил 2 августдаги қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “Business city” шаклида замонавий ишбилармонлик марказлари ташкил этилади.
Бу ҳақдаги тегишли қарорлар 2019 йил 1 январга қадар қабул қилиниши лозим, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали.
Қарор билан шунингдек “Business city” марказлари қурилиши бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасида иштирок этаётган инвесторлар, ва бошқа ташкилотларига солиқ ва божхона имтиёзлари берилди.






