АсосийJamiyat

Ҳовлидаги сомонхонада юз берган ёнғин сабаб, 7 ёшли қизалоқ ҳалок бўлди

'Ҳовлидаги сомонхонада юз берган ёнғин сабаб, 7 ёшли қизалоқ ҳалок бўлди'ning rasmi

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, 8 август куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида яшовчи Э.Ҳ.нинг уйи ҳовлисида жойлашган сомонхонасида ёнғин содир бўлган.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин соат 18.30да ўчирилган. Ёнғин оқибатида сомонхонанинг 24 кв. метр майдони ёниб зарар кўрган.

Ёнғин ўчириш вақтида Н.А.нинг бирга яшаган набирасининг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар