Бугун, 9 август куни Ўзбекистон-Тожикистон черасини қурилиш материаллари, махсус техника ва жиҳозлар ортилган юк авто карвони кесиб ўтди. Мақсад, қўшни давлатда тиббиёт мажмуаси қуриш. Лойиҳани амалга ошириш эса Ўзбекнефтгаз АЖга юклатилди.
Авто карвон йўлини кеча Бухородан бошлади.
Ўзбекистон Тожикистон жанубида тиббиёт мажмуасини беғараз асосда қуриб, Тожикистонга томонига топширади. Мажмуа 200 ўринга мўлжалланиши режалаштирилган.
Замонавий тиббиёт мажмуасининг Хатлон вилоятида қурилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш чоралари тўғрисида”ги қарорининг ижроси доирасида амалга оширилади.
Қурилишнинг биринчи босқичи доирасида йўлга чиққан авто карвон бошқа нарсар қатори эскалатор, трейлер, мухандис-техник ходимлар учун мўлжалланган махсус вагонлар олиб кетмоқда. Бундан ташқари, 15та мутахассис, улар орасида механизаторлар, ер ва тайёргарлик ишлари бўйича тажрибали ишчилар ҳам йўлга тушган.