1

Тошкентдан Владивостокка мунтазам авиақатновлар жорий этилади

ЖАМИЯТ 10.08.2018, 13:47
Тошкентдан Владивостокка мунтазам авиақатновлар жорий этилади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 15 сентябрдан бошлаб, ҳафтасига бир марта “Тошкент-Владивосток-Тошкент” йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини жорий этади. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди.

Шу пайтга қадар авиакомпания мазкур йўналиш бўйича чартер қатновларини амалга ошириб келаётган эди.

Рейслар ҳар томонлама қулай “Boeing-767” самолётларида қуйидаги жадвал бўйича шанба кунлари амалга оширилади (маҳаллий вақт):

HY-707 Тошкент 08:30 - Владивосток 20:10

HY-708 Владивосток 22:00 - Тошкент 00:40 + 1

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1