Владивостокка шаҳар тарихидаги энг катта лайнер – MSC Splendida кириб келди, дея маълум қилди РИА “Восток-Медиа” нашри.
Кеманинг узунлиги 333 метр.
Хабарларга кўра, MSC Splendida лайнери Япониядан Россияга меҳмонларни олиб келган. Энди лайнер саёҳатини давом эттириб, Сендай шаҳрига йўл олади.






