Ҳиндистоннинг МиГ-29 ва Lamborghini Huracan спорткари ўртасида пойга бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Daily Star нашри.
Пойга Гоадаги Даболим аэродромида бўлиб ўтди.
Самолёт илк сониялардаёқ олдинга отилди. Бор имкониятларини ишга солиб елган автомобиль барибир самолётга етиб ололмади.
Ушбу мусобақа реклама акцияси тарзида ўтказилди.






