Англиянинг Дербишир графлигидаги заводда юз берган ёнғин пайтида ғаройиб торнадо кузатилди, дея хабар берди 5-tv.ru нашри.
Пластмасса ишлаб чиқарувчи заводдаги ёнғин ўчиришга ҳаракат қилаётган ўт ўчирувчилар оловли уюрмага гувоҳ бўлишди. Торнадо шунчалик катта эдики (15 метрдан ошиқроқ), уни ҳатто Шотландиядан кузатиш мумкин эди.






