Малавида Би-би-сининг суратга олиш гуруҳига ҳужум уюштирилди

ДУНЁ 14.08.2018, 11:14
Малавида  Би-би-сининг суратга олиш гуруҳига ҳужум уюштирилди

Би-би-си телерадиокорпорацияси Малавида маҳаллий аҳоли уларнинг суратга олиш гуруҳига ҳужум қилганлигини маълум қилди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Телеканалнинг маълум қилишича, журналистлар Малавининг шимолий қисмига болаларни ўлдириб кетиш ҳолатини ўрганиш учун борган. Маҳаллий аҳоли журналистларни турли маросимлар учун болаларни ўлдирадиган қотиллар деб ўйлаган.

Би-би-си суратга олиш гуруҳи таркибида маҳаллий журналист Генри Манго, продюсер Дариус Базарган ва малавилик журналист Анас Аремейо Анаслар бўлган. Улар тахмин қилинган қотиллардан бирини аниқлашга муваффақ бўлишган. Анис ўзини аслзода бойлардан бири деб таништириб, бойлик келтириш учун инсон танаси аъзоларидан ясаладиган тумор буюртма қилган.

Суратга олиш гуруҳи “афсунгар”лардан бири билан учрашиб, буюртма нархини келишаётган вақтда уларга маҳаллий аҳоли ҳужум қилиб, тошбўрон қилган. Ҳаттоки уларга пичоқ ўқталишган. Воқеа жойига етиб келган маҳаллий полициячилар журналистларни ҳужумдан қутқариб қолган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+9.97°
Валюта курси
11430.07
USD 22.05
12299.90
EUR 63.66
147.90
RUB -1.04
1