АсосийJinoyat

Жиззахда ўғирлик қилган ўқувчилар қўлга олинди

'Жиззахда ўғирлик қилган ўқувчилар қўлга олинди'ning rasmi

Жиззах шаҳрида шу йил 11 август куни номаълум шахслар Обод маҳалласида жойлашган “Аср” қахвахонаси олдида Ў.С. томонидан қаровсиз қолдирилган “Нексия” русумли автомашинаси юкхонасидан 2 млн. 400 минг сўм пули, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомашина ҳужжатларини ўғирлаб кетганлар.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ш.Сайдуллаев кўчасида яшовчи, Жиззах транспорт саноат касб-ҳунар коллежи 2-босқич ўқувчиси И.А. ва Фарғона кўчасида яшовчи, Тошкент темир йўллари касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси, Ш.Б.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.

    Бошқа янгиликлар