“ИД” жангарилари шаҳзода Уильямнинг дўстини асирга олишди

ДУНЁ 19.09.2014, 14:51
“ИД” жангарилари шаҳзода Уильямнинг дўстини асирга олишди

“Ислом давлати” экстримистик гуруҳи жангарилари асирга олинган британиялик журналист Жон Кантли иштирокидаги видеони тақдим этишди.

ITV маълумотларига кўра, Кантли -  собиқ харбий сураткаш ва Sunday Times,  Sun ва Sunday Telegraph  нашрлари муҳбири. 2012 йили у Сурияда жангарилар томонидан қўлга олинганди.

The Daily Mail нашрининг ёзишича, Кантли Британия шаҳзодаси Уильямнинг дўстидир.

Интернетда тарқатилган видеода британиялик асир террористик ташкилотлар билан курашишга қаратилган ғарб кучларини тўхтатишга чорлаб, жамоатга мурожаат қилган, деб ёзади Daily Mail.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1