9-16 август кунлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган ёзги медиа-оромгоҳ ўз ишини давом эттиряпти.
Унда Ёшлар медиа маркази, Менинг юртим, Ёшлар, Севимли, Зўр-ТВ, ҳудудий телерадиоканаллар, ФМ радиостанцияларидан 150 нафар ижодкорлар қатнашмоқда.
«Навқирон журналистлар» медиа-оромгоҳи тренерлар таркиби жуда бой бўлиб, маҳаллий ва хорижий мутахассислар ёшлар ҳаётини ёритувчи семинар иштирокчиларига дарс ўтишяпти.