Фотосуратчи Инго Герлач гну антилопаларининг Кениядаги Мара дарёси ичра сузиб ўтишларини суратга олди, деб хабар қилмоқда Daily Mail нашри.
Ҳар йили миллионлаб гнулар Танзания саванналаридан Кенияга кўчиб ўтишади. Улар икки ой ичида қарийб уч минг чақирим йўл босишади.
64 ёшли фотограф гнуларнинг тимсоҳларга тўла дарёга ўзларини отганини кадрларга муҳрлади. Шу аснода антилопаларга бир гуруҳ зебралар ҳам қўшилди.






