1

Фирибгарга айланган ҳамширага нисбатан суд ҳукми эълон қилинди

ЖИНОЯТ 16.08.2018, 10:17
Фирибгарга айланган ҳамширага нисбатан суд ҳукми эълон қилинди

Фуқаро Н.А. муқаддам 3 маротбата фирибгарлик ва пора беришда иштирок этиш жиноятларини содир этганлиги учун судланиб, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, Қува туман тиббиёт бирлашмаси туғруқхона бўлимида физиотерапия ҳамшираси вазифасида ишлаб келиб, 2018 йил 26 февраль куни хавфли рецидивист бўлган ҳолда туғруқхона бўлимида ҳамшира вазифасида ишловчи З.Қнинг 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, З.Қга 200 АҚШ доллари миқдорида пора берса, ушбу пулларни Қува туман тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахсларига бериб, уни Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий маркази Қува филиалига 0,5 ставкага ҳамшира вазифасига ишга ўтказиб қўйишини айтиб ишонтириб, З.Қни пора беришга далолат қилган.

2018 йил 27 февраль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Н.А ўз хизмат хонасида З.Қдан махсус кимёвий ишлов берилган 200 АҚШ долларини олган вақтда ушланган.

Н.Ага оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Қува туман суди раиси Б.Вахобов томонидан Қува туман тиббиёт бирлашмаси биносида сайёр суд мажлисида кўриб чиқилиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан узил-кесил 2 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1