1

Хитойда дунёга келган эгизак пандалар кўзларини очди

ДУНЁ 20.09.2014, 14:43
Хитойда дунёга келган эгизак пандалар кўзларини очди

2014 йилнинг 29 июль куни Гуанчжоу шаҳридаги "Чанлун" ҳайвонот боғида Сичуань провинциясидан келтирилган Цзюйсяо исмли панда бирваракайига 3 та пандани дунёга келтирганди. Бу ҳақда оммавий ахборот воситаларига 12 август куни пандачаларнинг аҳволи яхшилангандан сўнг хабар берилганди. Айни кунларда улар кўзларини секин аста очаётгани ва анча улғайиб қолганликлари борасидаги хабарлар тарқатилмоқда. Бу ҳақда Вести.ру нашри хабар беради.

Маълумотларга кўра, пандалар ҳайвонот боғига ташриф буюрувчилар эътиборига шу йилнинг октябр ойида ҳам намойиш этилиши мумкин. Ҳайвонот боғи вакиллари пандаларга исм бериш учун энг яхши исм танловини эълон қилишди. Барча ўз таклифини бермоқда, бироқ пандаларга бериладиган исмлар октябрь ойининг ўрталаригача маълум қилинмайди. Айтиш лозимки, пандаларга энг яхши исм топган фуқарога 20 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули берилади.

Дунёга келиши билан ҳар учала панда маҳсус инкубаторга жойлаштирилганди. Чунки уларнинг онаси Цзюйсяо (хитой тилида “хризантеманинг жилмайиши" ) туғруқдан сўнг жуда ҳолсизланди ва болаларига қарай олмаганди. Ҳайвонот боғи ҳодимлари пандаларнинг кўзларига алоҳида аҳамият бериб парвариш қилишмоқда. 50 йил ичида дунё бўйича 400 та панда дунёга келган. Улар ичида 3 мартагина бирваракайига 3 та панда дунёга келган. Бироқ ушбу учликларнинг ҳеч бири тўлалигича тирик қолмаган. Ушбу ҳодисалар 1967, 1999 ҳамда 2003 йилларда содир бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1