Ҳиндистоннинг Керала штатидаги кучли ёғингарчилик оқибатида 97 киши ҳалок бўлди деб, хабар бермоқда Indian Express нашри.
Мамлакатнинг жанубий ва жанубий-ғарбий ҳудудларида 8 август куни бошланган ёмғир ҳозиргача давом этмоқда.
Кучли ёғингарчилик туфайли Кераладаги Кочин халқаро аэропортида барча рейслар бекор қилинган
Табиий офат оқибатида барча аҳоли турар-жойлари сув остида қолган, аҳоли инфратузилма ва мулкига жиддий зиён етган.
17 август куни ҳудудга мамлакат бош вазири Нарендра Модининг ташриф доирасида маҳаллий ҳукумат вакиллари билан минтақада қутқарув амалиётини ташкил этиш чоралари кўрилиши кутилмоқда.
Шунингдек, Керала штати охирги 100 йилда биринчи марта бундай табиий офатга дуч келди.






