17 август куни Ўзбекистон Хотин-қизлари қўмитаси ходимлари Тошкент вилояти «Тадбиркор аёл» уюшмаси, маҳаллий ҳокимлик вакиллари билан биргаликда Тошкент вилояти ИИБ ЖИЭБ, 1-жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган маҳкума аёлларнинг ҳолидан хабар олишди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад - айрим сабабларга кура ҳаёт йўлида адашиб колган аёлларни жамиятга қайтганларидан сўнг ўрнатилган қонун-қоидаларга риоя этишларини тушунтиришдир. Шунингдек, касб-ҳунарга ўргатиш ишларини ташкил этиш орқали уларнинг эътиборини маълум мақсадларга йўналтиришдан иборат бўлди.
Самимий мулоқот тарзида ўтган учрашув чоғида аёлларга Хукуматимиз томонидан хотин-қизларни ижтимоий химоя килиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида сўз борди. Аелларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди. Тадбир сўнггида аёлларни кириб келаётган байрамлар билан қутлаб, совғалар улашилди.






