1

Усама бен Ладеннинг куёви умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

ДУНЁ 24.09.2014, 09:01
Усама бен Ладеннинг куёви умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Нью-Йорк суди “Ал-Қоида” террористик тармоғи раҳбари – Усама бен Ладеннинг куёви Сулаймон Абу Гейтни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС агентлиги хабар беради.

Жорий йилнинг март ойида қувайтлик Абу Гейт АҚШ фуқароларини ўлдириш ва террористларга моддий ёрдам беришда айбдор деб топилганди.

Округ ҳаками Льюис Капланнинг қайд қилишича, 48 ёшли Сулаймон Абу Гейт террористлар билан ҳамкорлик қилганидан пушаймон бўлмаган.

Тергов натижалари кўра, Абу Гейт террористик ғояларни тарғиб қилувчи видео лавҳаларда “Ал-Қоида”нинг расмий вакили сифатида ҳам иштирок этган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1