АсосийJamiyat

Таълим: Ўзбекистон-Франция ҳамкорлиги сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилади

'Таълим: Ўзбекистон-Франция ҳамкорлиги сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилади'ning rasmi

Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги таълим йўналишидаги ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилмоқда.

Шу кунларда Парижда қатор музокаралар ўтказаётган Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Франция Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти билан учрашди.

Тадбир давомида мактабгача таълим, ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек Ўзбекистонда Француз тили ва маданияти марказларини ташкил қилиш ҳамда шартнома-ҳуқуқий базасини кенгайтириш, шу жумладан икки мамлакат таълим вазирликлари ўртасида янги битим ва ҳамкорлик дастурларини имзолашга келишиб олинди.

Музокаралар якунларига кўра, таълим соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга доир келишувга эришилди. Ўзбекистонда мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ривожлантириш, ихтисослашган мактаблар сони ва француз тилини ўқитиш соатларини ошириш режага киритилди.

Бундан ташқари, француз тилидаги ўқув материаллари, қўлланмалар ва мультимедиа иловаларини ишлаб чиқишга келишилди.

Томонлар яқин орада Ўзбекистон-Франция Мактабгача таълим вазирликлари ҳамда Халқ таълими вазирликлари ўртасида 2019-2020 йиллар учун Ҳамкорлик дастурини имзолашга тайёр эканликларини билдиришди.

    Бошқа янгиликлар