АсосийJamiyat

Байрам муносабати билан "Afrosiyob"га чипталар 50 фоизга арзонлашди

'Байрам муносабати билан "Afrosiyob"га чипталар 50 фоизга арзонлашди'ning rasmi

“Ўзбекистон темир йўллари” компанияси Мустақиллик куни муносабати билан Afrosiyob тезюрар поездлари ҳамда бошқа йўналишлар учун чипта нархларига 50 фоизлик чегирмаларни киритмоқда.

Компания маълумотига кўра, жорий йилнинг 31 августидан 4 сентябрига қадар мамлакат ичидаги қатновлар, жумладан, Afrosiyob тезюрар поездлари учун йўлкира ҳужжатлари (чипталар)ни расмийлаштиришда тарифдан 50 фоизлик чегирмалар тақдим этилади.

Бу байрам кунлари юртимиз бўйлаб туристик саёҳатга чиқишни режалаштираётган ўзбекистонликларнинг сифатли хордиқ чиқаришлари учун қўшимча шароитлар яратади.

Шу бўйича қўшимча маълумотларни 1005 (шаҳар маълумотномалар бюроси) телефон рақами орқали, қолаверса, ҳудудий темир йўллар маълумотномалар хизматлари телефон рақамлари орқали билиб олиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар