Президентимизнинг «Расмий саналарни байрам қилиш даврида қўшимча дам олиш кунларини белгилаш ва 2018 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонига кўра, мустақиллик байрами муносабати билан юртимиз аҳолисига 31 августдан 4 сентябргача дам олиш кунлари этиб белгиланди.
"Ушбу дам олиш кунларини мазмунли ўтишини таъминлаш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудлардаги меҳмонхоналар билан биргаликда барча ҳудудларда байрам кунлари саёҳатчи гуруҳлар сонидан келиб чиқиб, меҳмонхоналарга 30 фоизгача чегирмалар эълон қилади", - дейилган қўмитаси матбуот хизмати хабарида.






