АсосийJamiyat

Абдулазиз Камилов Испания ва Словакия Ташқи ишлар вазирлари билан учрашди

2014-йилнинг 25-сентябрь куни БМТ Бош ассамблеясининг 69-сессиясида қатнашиш мақсадида АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Нью-Йорк шаҳрида Испания Қироллиги ташқи ишлар ва ҳамкорлик Вазири Хосе Мануэл Гарсия-Маргало билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Испания ҳамкорлигининг муҳим масалалари, 2013-йил ноябрь ва 2014-йил апрелдаги ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Испания ва Ўзбекистонга ташрифлари доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Томонлар БМТ Бош Ассамблеяси кун тартибидан ўрин олган айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Нью-Йорк шаҳрида Словакия Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ташқи ва Европа ишлари Вазири Мирослав Лайчак билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Словакиянинг икки томонлама шаклдаги ҳамда Ўзбекистон–Европа Иттифоқи мулоқоти ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Вазирлар алоқаларни сиёсий, савдо-иқтисодий, сайёҳлик соҳаларида янада ривожлантириш, айниқса савдо алоқаларини кенгайтириш ва қўшма инвестицион лойиҳаларни тадбиқ қилиш истиқболларидан томонлар ўзаро манфаатдорлигини таъкидладилар.

Учрашувда томонлар қатор халқаро аҳамиятга молик муаммоларни ҳам кўриб чиқдилар.

    Бошқа янгиликлар