АсосийJamiyat

Самарқандда юк машинаси 3 нафар пиёдани уриб кетди, 2 киши ҳалок бўлди

'Самарқандда юк машинаси 3 нафар пиёдани уриб кетди, 2 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

25 август куни Самарқанд туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, Тайлоқ туманида яшовчи С.С. бошқарувидаги “КАМАЗ-5511” русумли юк автомашинасини “Самарқанд-Бухоро” йўлининг 5-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўлнинг ўнг томонида кетаётган 3 нафар пиёдаларни уриб юборган.

Натижада улардан икки нафари жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган, яна бири олган тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

    Бошқа янгиликлар