Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида 24 август куни Қизириқ туманида яшовчи Б.Ю.га тегишли “КАМАЗ-5410” русумли юк автомашинаси Бойсун тумани ҳудудидаги баландликда турган вақтида тўсатдан юриб кетиб, шу ерда бўлган О.Э., Ж.С., М.Ў., Н.А. ва Э.Э.ларни босиб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада улардан уч нафари жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган, яна икки нафари эса тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.






