АсосийJinoyat

Туман халқ таълими бўлими бошлиғи пора билан ушланди

'Туман халқ таълими бўлими бошлиғи пора билан ушланди'ning rasmi

Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар қилмоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Тахиатош тумани халқ таълими бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи М. фуқаро П.ни юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Тахиатош туманидаги 1-сонли мактабга ўқитувчи лавозимига ишга киритиб қўйиши эвазига ундан 200 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар