АсосийDunyo

Арнольд Шварценеггер Мадрид элчиси этиб тайинланди

Калифорния штати собиқ губернатори ва машҳур актёр Арнольд Шварценеггер Мадрид шаҳри обрўсига қўшган ҳиссаси учун шаҳар ҳукуматидан медаль билан тақдирланди ва Испания пойтахти элчиси этиб тайинланди.

El Pais нашрининг қайд қилишича, Голливуд актёри Arnold Classic Europe – культуристлар мусобақасининг тўрт маротаба Мадридда бўлиб ўтишига катта ҳисса қўшган.   

“Мен кўп медаль ва совринларга эгаман, аммо, бу сўнггиси бўлади”,-деди Шварценеггер.

Шунингдек, актёр 1982 йили Мадридда суратга тушган фильм воқеаларини эсга олди. Арнольд Шварценеггер нутқини “Терминатор – 2” фильмидаги машҳур сўзлари билан якунлади.

“Мен қайтаман”,-дея барча билан хайрлашди 67 ёшли актёр. 

    Бошқа янгиликлар