АсосийJamiyat

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Green Card лотереясига оид муҳим маълумотни эълон қилди

'АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Green Card лотереясига оид муҳим маълумотни эълон қилди'ning rasmi

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси консуллик бўлими Green Card лотереясига оид муҳим маълумотни эълон қилди.

"Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – Green Card лотереяси дастурига киритиладиган фотосурат янги ёки яқинда олинган бўлиши шарт. Олти ойдан кўп муддат аввал олинган фотосуратни топшириш дастурдан четлатилишга, яъни дисквалификацияга олиб келиши мумкин!", - дейилади хабарда.

Маълумот учун, ҳар йили 100 мингдан ортиқ Диверсификация лотереяси қатнашчилари Грин-кард (Green Card)ни ютиб олиш учун курашади. Минтақада Грин-кард лотереялари энг кўп ажратилган мамлакатлар орасида Россиядан кейин Ўзбекистон туради.

    Бошқа янгиликлар