1

Перудаги зилзила оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 29.09.2014, 11:34
Перудаги зилзила оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

28 сентябрь куни Перуда содир бўлган зилзила оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 6 киши эса яраланди. Бу ҳақда “РИА Новости” агентлиги хабар беради.

Кучи магнитуда бўйича 5,1 бални ташкил қилган ер силкиниши мамлакатнинг Паруро провинциясидаги Куско туманида қайд этилган. “Биз ҳудудни кўздан кечирдик ва саккиз нафар кишининг ҳалок бўлганини тасдиқлаймиз”,-деди Куско полицияси шефи Родриго Прада.

Қурбонларнинг барчаси Миск қишлоғида истиқомат қилган. Айнан ушбу ҳудуд зилзиланинг асосий кучини қабул қилиб олди. Ер силкиниши оқибатида йўлларнинг вайрон бўлиши ва катта чуқурликлар пайдо бўлганлиги сабабли Миск қишлоғига бориб бўлмаяпти.

  Перу бош вазири Ана Харанинг айтишича, табиий офат содир бўлган ҳудудга қутқарув хизмати ва керакли ёрдам юборилган. Бош вазир берган маълумотга кўра, Миск қишлоғидаги биноларнинг 90 фоизи вайрон бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1