АсосийJinoyat

Тошкентда аёлнинг юзига кислота сепиб юборган шахслар қўлга олинди

'Тошкентда аёлнинг юзига кислота сепиб юборган шахслар қўлга олинди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида шу йил 29 июнь куни номаълум шахслар Чилонзор 11-даҳасида безорилик оқибатида Л.К. исмли аёлнинг юзига кислота суюқлигини сепиб юбориб, жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган, Л.К. эса касалхонага ётқизилган эди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Олмазор туманида яшовчи Н.А., Ш.Н., Д.А. ва Ҳ.А.лар содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинган.

Аёлнинг юзини кислота билан жароҳатлаган шахслар қонун олдида қилмиши учун жавоб беради.

    Бошқа янгиликлар