АсосийJamiyat

Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари учрашишди

26 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Мувофиқлаштирувчи учрашувида иштирок этди.

Ўзбекистон делегацияси раҳбарининг чиқишида давлатимизнинг ИҲТдаги иштирокининг устувор йўналишлари кўрсатиб ўтилди ҳамда 2016-йил Ташқи ишлар вазирларининг Ислом конференцияси 43-сессиясини Ўзбекистонда ўтказилиши тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ТИВ матбуот хизмати хабар беради.

Шу куннинг ўзида ИҲТ Бош котиби Ияд Амин Мадани билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон ва ислом дунёсининг 57 давлатини бирлаштирувчи ташкилот ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

    Бошқа янгиликлар