АсосийJamiyat

Таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Президент фармони эълон қилинди

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони эълон қилинди.

Фармонга мувофиқ, мамлакатимизда ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида соғлом ва баркамол этиб вояга етказишга қўшган салмоқли ҳиссаси, ёшларга илм-фан асосларини, замонавий касб-ҳунарларни ўргатишдаги жонкуярлиги, таълим-тарбия тизимидаги кўп йиллик самарали меҳнати ва жамоат ишларидаги фаол иштироки учун таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳига фахрий унвонлар берилади.

Фахрий унвонлар билан мукофотланганлар рўйхати билан қўйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар