1

Мексикалик балиқчи кема ҳалокатидан сўнг 8 кун чайкалар билан озиқланиб тирик қолди

ДУНЁ 29.09.2014, 17:50
Мексикалик балиқчи кема ҳалокатидан сўнг 8 кун чайкалар билан озиқланиб тирик қолди

Мексикалик 43 ёшли балиқчи Раймундо Родригес Нойл дўсти билан кемада балиқ овлаш учун денгизга чиқишди. Бироқ кема ҳалокатга учраб, Раймундонинг дўсти ҳалок бўлди, балиқчининг ўзи эса полистирол идишнинг ичида 8 кун денгиз чайкалари билан озиқланиб, ёрдам кутишига тўғри келди.  

Акапулькодан 10 километр узоқликда қўлида чайка ушлаган балиқчини денгизда балиқ овлаётган бошқа балиқчилар кўриб қолишди ва уни қутқаришди. Қутқарувдан сўнг, Раймундо Родригес Нойл шифохонга етказилди. 

“Мен ҳам дўстим каби шу денгиз тубига ғарқ бўламан деб ўйладим, бироқ ён-атрофимдан балиқ тутиш истагидаги чайкалар уча бошлагач, уларни тутиб ейишим, тирик қолишим мумкинлиги, бунинг учун курашишим лозимлигини тушундим. Бўлиб ўтган кўнгилсизликка ўзимиз айбдормиз, чунки биз қутқарувчиларнинг сўзларини инобатга олмаган ҳолда очиқ денгизга ичиқб кетдик” дейди Раймундо Родригес Нойл. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1