1

Билл Гейтс яна АҚШнинг энг бадавлат кишиси бўлди

ДУНЁ 30.09.2014, 12:53
Билл Гейтс яна АҚШнинг энг бадавлат кишиси бўлди

29 сентябрь куни Forbes журнали АҚШнинг 400 нафар энг бадавлат тадбиркорлари рейтингини чоп этди. Рейтингнинг энг юқори поғонасида Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс қайд этилди. Унинг бойлиги 81,2 млрд АҚШ долларига баҳоланди.

Иккинчи, учинчи ўринларни машҳур инвестор Уоррен Баффет (68 млрд АҚШ доллари) ва Oracle асосчиси Ларри Эллисон (48,6 млрд АҚШ доллари) эгаллади.  ТОП бешталикка  ака-ука Чарльз ва Дэвид Кохи (ҳар бирининг бойлиги 42,9 млрд АҚШ доллар) кирди. Facebook  асосчиси 30 ёшли Марк Цукерберг эса кучли ўнталикни якунлаб берди.  Унинг бойлиги 34,5 млрд АҚШ долларига тенг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1