«Республика аҳоли пунктларида ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Қарорга мувофиқ, 2018–2019 йилларда Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш дастури тасдиқланди.
Дастур доирасида жорий йилда амалга оширилиши назарда тутилган лойиҳаларнинг қурилиш муддати қисқалиги сабабли, пудрат ташкилотларига истисно тариқасида бир марталик 30 фоиз бўнак ажратилади.
Мазкур Дастурни амалга ошириш учун 705 251 млн сўм қийматидаги маблағ ажратилади.






