АсосийJinoyat

11-синф ўқувчиси ўз мактабдошига пичоқ билан жароҳат етказди

'11-синф ўқувчиси ўз мактабдошига пичоқ билан жароҳат етказди'ning rasmi

Жорий йилнинг 1 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридаги 6-сонли ўрта мактаб ўқувчилари ўртасида жанжал юзага келган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Бекобод шаҳрида яшовчи 11-синф ўқувчиси Т.Б. Меъморлар кўчасида жойлашган “Дилдора” тўйхонаси орқа томонида ўзаро жанжал туфайли шу ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси И.Ш.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Натижада И.Ш. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Т.Б. қўлга олинган.

    Бошқа янгиликлар