1

5 млн 300 минг АҚШ долларни чегарадан олиб ўтаётган курьерлар қўлга олинди (видео)

ЖИНОЯТ 04.09.2018, 10:25
Теглар: Видео
5 млн 300 минг АҚШ долларни чегарадан олиб ўтаётган курьерлар қўлга олинди (видео)

Мамлакатимиз Президентнинг 2017 йил 2 сентябрдаги "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони ижроси доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чет эл валютаси билан ноқонуний операцияларни амалга оширишни ва ноқонуний пул ўтказмаларини бартараф этиш бўйича изчил ишлар давом эттириляпти.

Хусусан, жорий йилнинг 27 августидан 28 августига ўтар кечаси ДХХ тезкор ходимлари томонидан ноқонуний пул олиб чиқиб кетиш каналларини тўхтатиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.

Натижада, Янгиқўрғон тумани Газнон аҳоли пунктининг Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегара олди ҳудудида "Кобальт" ва "Ласетти" автомашиналарига юкланган йирик миқдордаги хорижий валютани Қирғизистонга ноқонуний олиб ўтишни режалаштирган уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушлаб қолинган хорижий валютанинг умумий миқдори қарийб 5 млн 300 минг АҚШ долларини ташкил этди. Бу пуллар Тошкент шаҳри, Қўқон шаҳри ва Наманган вилоятида иш олиб борувчи яширин иқтисодиёт вакилларига тегишли бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан юқоридаги шахсларга нисбатан Давлат хавфсизлик хизмати тергов бўлими томонидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ўзбекистон 24” телеканали томонидан тайёрланган лавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1