АсосийJamiyat

"Trend az" Ўзбекистон ҳақида мақолалар эълон қилди

'"Trend az" Ўзбекистон ҳақида мақолалар эълон қилди'ning rasmi

Озарбайжоннинг “Trend az” ахборот агентлиги Ўзбекистонинг халқаро ҳаётига бағишланган “Ўзбекистон Президенти Тожикистоннинг йирик давлат арбобларини тақдирлади”, “Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликда газ баллонлар ишлаб чиқармоқда”, “Ўзбекистон йил якунига қадар 5 та ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқчи”, “Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш йўлида муҳим масалаларни ҳал этди” каби мақолаларни эълон қилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Мақолаларда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан ҳамкорлиги, йирик миқдордаги инвестициялар асосида мамлакатда салмоқли бизнес лойиҳалар амалга оширилаётгани, бундай лойиҳаларни татбиқ этиш учун яратилган имкониятлардан инвеститорлар мамнун бўлаётгани қайд этилган.

Шунингдек, Президентимизнинг чет эл давлатлари билан муносабатларни яхшилаш йўлидаги ташаббуслари мамлакат раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланаётгани эътироф этилган. Хусусан, Тожикистон раҳбари Эмомали Рахмоннинг Ўзбекистонга ташриф доирасида икки давлат ўртасида 27 та, Қозоғистон делигациясининг Ўзбекистонга ташриф доирасида кўплаб соҳаларда хамкорлик келишувлари имзолангани айтиб ўтилган.

    Бошқа янгиликлар