1

Тошкентда Ўзбекистон-Миср бизнес форуми ўтказилади

ИҚТИСОДИЁТ 05.09.2018, 09:01
Тошкентда Ўзбекистон-Миср бизнес форуми ўтказилади

Миср президенти Абдул Фаттоҳ Саид Ҳусайн Ҳалил Ас-Сисийнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 5 сентябрь куни Тошкент шаҳрида B2B форматидаги Ўзбекистон-Миср бизнес форуми ва кооперацион биржа ташкил қилинади.

Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, Ўзбекистон ва Миср ишчи доира ва корхоналари ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишади ҳамда тақдимотлар ўтказишади.

Тадбирлар якунлари бўйича туризм, фармацевтика, электротехника ва бошқа йўналишларда ўзаро манфаатли инвестицин ва савдо келишувларини имзолаш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, бизнес-форум доирасида Ўзбекистонда мева ва сабзавотлар логистик хабини яратиш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1