Ғарбий Йоркширда истиқомат қилувчи бу болакайни ҳамма “акула” деб чақиради. Зак Брауннинг тишлари бир қарашда ҳеч кимникидан фарқ қилмайди, бироқ унга яхшилаб қарасангиз, тишлари бир қаторда эмас, балки икки қаторда ўсаётганини кўриб лол қолишингиз турган гап.
Албатта, икки қаторлик тишларни тозалаш кўп вақт олади, стоматологнинг ҳузурига ҳам икки марта кўпроқ боришга тўғри келади. Бироқ бу Закни қўрқитмайди. Энг қизиғи шундаки, унинг сут тишлари гарчи у 8 ёшга тўлган бўлса-да, тушганича йўқ.
Зак уни “акула” деб чақиришларини истамайди ва уни шу тарзда чақирадиганларга қарата бир гапни доим такрорлайди: “Бундан мўъжизалар ҳар ким билан ҳам содир бўлавермайди, буни тўғри қабул қилишларини истардим”...





