1

Бухорода фаррошлик учун 200 доллар сўраган тиббиёт ходимлари қўлга олинди

ЖИНОЯТ 08.09.2018, 19:30
Бухорода фаррошлик учун 200 доллар сўраган тиббиёт ходимлари қўлга олинди

Ишга жойлаштиришга ваъда бериб пул олган тиббиёт ходимлари қўлга тушди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Хабарга кўра, 5 сентябрь куни фуқаро Б.С Бухоро вилояти ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, Когон тумани Тиббиёт бирлашмаси ходимлари С.Г. ва Н.Д.лар раҳбарият орқали уни Тиббиёт бирлашмасининг Болалар бўлимига фаррошликка ишга жойлаштириш эвазига 200 АҚШ доллари беришини талаб қилаётганликларини маълум қилган.

Мазкур аризага асосан, шу куни Бухоро вилояти ички ишлар ҳамда прокуратура органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Когон тумани Тиббиёт бирлашмаси ходимлари С.Г. ва Н.Д.лар Когон тумани Тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими хонасида ариза муаллифи Б.С.дан 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1