Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувахидов, Сенаторлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти, Ўзбекистондаги хорижий давлатлар элчилари ва дипломатик копус вакиллари, маҳаллий ва хорижий журналистлар иштирок этишди.
Меҳмонлар Университетда яратилган шарт-шароитлар ва ўқув жараёнининг йўлга қўйилиши билан танишдилар.
Мазкур олий таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги қарори билан ташкил этилган бўлиб, оммавий ахборот воситалари соҳаси учун юқори малакали, бир неча хорижий тилларни мукаммал биладиган халқаро журналистларни тайёрлаш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.






