1

Корхона ишчиларининг ойлик маошини ўғирлаган ҳайдовчи қўлга олинди

ЖИНОЯТ 09.09.2018, 15:52
Корхона ишчиларининг ойлик маошини ўғирлаган ҳайдовчи қўлга олинди

2018 йил 6 сентябр куни номаълум шахс Қарши шаҳрида жойлашган “Uzbekistan GTL” заводида қурилиш ишларини олиб бораётган “Evro Engineering” компаниясининг хизмат хонаси эшигини бузиб кириб, у ердан 10 000 АҚШ доллари ва компания ишчи-хизматчиларига ойлик маоши сифатида берилиши керак бўлган 46 171 000 сўм пулларни ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд шаҳрида яшовчи, юқоридаги компаниянинг ҳайдовчиси М.Ч. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1