1

10 миллион сўмдан зиёдроқ пулни ўғирлаган аёл ушланди

ЖИНОЯТ 11.09.2018, 11:45
10 миллион сўмдан зиёдроқ пулни ўғирлаган аёл ушланди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида катта миқдордаги пулни ўғирлаган аёлнинг кирдикори ошкор этилди.

"Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Бувайда туманида яшовчи У.Қ. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 25 август куни номаълум шахс Фаробий кўчасида жойлашган “Фаробий” савдо комплексидаги дўкон растаси тагида қаровсиз қолдирилган ичида 10 млн. 200 минг сўм пули бўлган сумкасини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган", - дейилган ИИВ хабарида.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи М.Б. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1