1

Шерободда наша эккан, Деновда марихуана сотаётган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 11.09.2018, 15:32
Шерободда наша эккан, Деновда марихуана сотаётган шахс ушланди

Сурхондарё вилоятида ўтказилаётган “Қорадори-2018” тадбири доирасида Шеробод туманидаги Пошхурт маҳалласида яшаётган Жовбўри Чайиров (исм-шарифлар ўзгартирилди)нинг яшаш уйи ва томорқаси холислар иштирокида текширилди.

Буни қарангки, пошхуртлик бу шахс қонунга зид равишда наша гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётган экан. Ҳовлидаги боғда етиштирилаётган икки туп заҳри қотил ўсимлиги ҳужжатлаштириб олинди, Ж.Чайировга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

– Ўтказилаётган тадбирлар чоғида гиёҳванд моддалар савдосига боғлиқ шахслар ҳам қўлга тушиб қолмоқда, – дейди вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари, капитан Ф.Тошбоев. – Масалан, Денов тумани Истиқбол маҳалласида яшаётган 31 ёшдаги Маъруф Шарипов Наврўз маҳалласи ҳудудида нақд 400 минг сўм пул эвазига мижозга бир дона гугурт қутисига жойланган марихуана гиёҳвандлик моддасини пуллаётганида ушланди. Соф вазни 5,29 грамм бўлган гиёҳванд модда холислар иштирокида расмийлаштирилиб, М.Шариповга нисбатан тегишли тартибда жиноят иши очилди.

ЎзА хабарига кўра, айни пайтда мазкур ҳолатлар юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1