АсосийJamiyat

Бекободда 237,7 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинган

'Бекободда 237,7 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинган'ning rasmi

Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан 2017 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида терговга қадар текширув ўтказилганда давлат пулларини ўзлаштириш ҳолати аниқланган.

Бош прокуратура ахборот хизматининг хабарига кўра, тумандаги Қишлоқ ва сув хўжалиги, Статистика, Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари раҳбарларидан иборат комиссия аъзолари 25 та фермер хўжалигига ноқонуний равишда жами 237,7 млн. сўмлик молиявий қўллаб-қуватлаш маблағларини бюджетдан ажратиб, ушбу маблағларни фермер хўжаликлари ҳисоб-рақамларига ўтказиб, бюджет маблағларини талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан юқоридаги ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар