1

Тошкентда электропоезд аёл кишини уриб юборди

ЖИНОЯТ 13.09.2018, 16:41
Тошкентда электропоезд аёл кишини уриб юборди

Тошкентда электропоезд темир йўлни кесиб ўтаётган аёл кишини уриб юборди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

"2018 йил 13 сентябрь куни соат 08:00 ларда Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Боғишамол кўчаси, “Салар-Ялонғоч” бекатлари оралиғининг 4-километр 9-пикетида “Тошкент-Хўжакент” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган 6429-сонли электропоезд қулоғида қулоқчини бўлган ҳолда темир йўлни кесиб ўтаётган Л.ни (1966 й.т. аёл) уриб юборган ва у олган тан жароҳатлари натижасида ҳодиса жойида вафот этган", - дейилган хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1