АсосийJamiyat

"Оила" илмий-амалий тадқиқот марказига директор тайинланди

'"Оила" илмий-амалий тадқиқот марказига директор тайинланди'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказига директор ҳамда марказ директор ўринбосари лавозимларига раҳбарлар тайинланди.

Дилорам Гафурджановна Ташмухамедова Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказига директор, Дилдора Мирсабитовна Каримова ва Дилбар Магрибжановна Алимжанова ушбу марказ директор ўринбосари лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, “Оила” маркази оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, жамиятда замонавий намунали оила мезонларини жорий этиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида республиканинг етакчи илмий-тадқиқот эксперт муассасаси ҳисобланади.

Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар